Лазизбек Орзиевга табрик


     Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актёри Лазизбек Орзиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Лазизбек Орзиевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

     Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Лазиз Зокирович Орзиев 1987 йил Навоий вилоятида таваллуд топган. 
  2014 йилдан Миллий театрда актёр сифатида ижодий фаолият олиб боради. Мукофотланмаган. Орзиев Лазиз Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳнасида Д. ва Т. Махмудовларнинг "Тортардирман жабрини”да Суннатжон, Ж. Жабборовнинг "Нексия”сида Дилмуроджон, С. Иммомовнинг "Қорда ёнган муҳаббат”ида Ошиқ йигит, У. Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Алиқул, Қ. Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Тилаволди, "Қуёшни сен уйғотасан”да Тоҳиржон, А. Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Содиқбой, Л. Маҳмуднинг "Имкон”да Жумонг, У. Исмоиловнинг "Рустам”ида Нишонбек каби ролларда ўйнаган. Шунингдек, "Ўзи уйланмаган совчи” сериалида Султон, А. Исоқовнинг "Бахтли одамлар”ида Муроджон, "Хавфли саёҳат”да Зокиржон, режиссёр Г. Обидованинг "Бедор тунлар”да Шерзод, "Жийда гули”да Иброҳим ҳамда "Белбоғ” сериалида Хуршид каби ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот