Фотима-Зуҳрага табрик
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг олий тоифали артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Ёдгора Зиямуҳамедованинг эгизак қизлари, "Тантана" болалар қўшиқ ва рақс ансамблининг раҳбарлари - Фотима-Зуҳрани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Фотима ва Зуҳрага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Маълумот: Фотима ва Зуҳра 1977 йилнинг 19 Март куни дунёга келишган.
Болаликда «Булбулча» болалар хорида қатнашишган. Мусиқага бўлган қизиқишлари мактабни тугатгандан сўнг Тошкент Давлат Педагогика Университетининг "Мусиқа ва педагогика факультети"га етаклаган.
Эгизаклар иш фаолиятларини Шайхонтоҳур туманидаги 137-ўрта мактабида мусиқа дарсидан сабоқ беришдан бошлашган.
Эркин ижод қилиш кучлилик қилиб, айнан шу мактаб қошида «Тантана» номли болалар ансамблини ташкил қилишган.