Абдумаъруф Қодировга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театрининг актёри – Абдумаъруф Қодировни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Абдумаъруф Қодировга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Абдумаъруф Қодиров 1961 йилнинг 3 Март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Катта саҳнага болалигидан-оқ қадам қўйган.
Театрда “Одобнома”, “Қайнар хумча”, Карлсон”, “Минг бир кеча”, “Асорат”, “Қирол буғи”, “Заҳарли томчилар”, “Халфана”, “Широқ”, “Қизил қалпоқча”, “Сеҳрли лайлак”, “Шум бола”, “Тўрт эгизак”, “Барҳаёт чинор” каби спектаклларда ва кўплаб телевизион лойиҳаларда ўзига хос ролларни ижро этган.
Абдумаъруф Қодиров Ўзбекистон халқ артисти, барчамизга Ғафур Ғуломнинг машҳур "Шум бола" асари асосида ишланган фильмдаги Бой ота роли орқали яхши таниш ва ёдимизда қолган Воҳид Қодировнинг ўғли.
Ўйнаган роллари:
,,Одобнома" Бўрибой.
,,Асорат" Умар Миршаб.
,,Қайнар хумча" Соқчи.
,,Топсанг хай-хай, топмасанг вой-вой" Қоринботир.
,,Ҳасан Кайфий" Маҳсидўз косиб.
,,От йиғлаган томонда" Бобоси ва Чавандоз.
,,Учар табиб" Ошиқ Йигит.
,,Минг бир кеча" Масхарабоз.
,,Виждон қўшиғи" Бўри.
,,Кел, дўст бўлайлик" Масхарабоз Петия.
,,Бир бор экан" Аҳмад.
,,Ҳаётбахш томчи" Укажон.
,,Қирол бўғи ёки икки мўъжиза" Дурандарте.
,,Қарсилдоқ" Вазир.
,,Оловиддиннинг сеҳрли чироғи" Жаъфар.
,,Карлсон" Шалпангқулоқ бола.
,,Чоқ - чоқ мақтанчоқ. Ота Қуён.
,,Чўп қўғирчоқ" Ўргимчак.
,,Заҳарли томчилар" Маҳбус ва Ёзувчи.
,,Пикник" 1.Санитар 2. Асир аскар.
"Сичувандан чиққан мехмон" 2-Фаришта.
,,Халфана " Масхарабоз ва Миршаб.
,,ЯНГИ йил саргузаштлари" Насриддин Афанди.
,,Билбо бегиинс" Эртакчи.
Жон-дилим пишлоқ" Оқ сичқон Ота.
,,Виждон" Сувсар. Бўри.
,,Кичкина Мук" Султон.
,,Мешполвон" Деҳқон.
,,Аламазон ва унинг пиёдалари" Вазир.
,,Абдунинг найранг" Қори ака.
,,Алихўжа, Хўжаали" Куёв чол.
,,Шум бола" Бой Ота.
,,Дискотека" Шавкат Ота.
,,Қизил қалпоқча" Ўрмон милиционери.
,,Тўрт эгизак" Пётр амаки.
,,Тузоқ" Қоплонбек.
,,Умид дарахти" Ота.
,,Маугли" Ота бўри.
,,Иркит ўрдак” Хўроз.
“Сеҳрли Лайлак" Бой.
,,Она меҳри" Ота овчи.
,,Широқ" Саксфар.
,,Муаллим" Душан муаллим.
,,ЯНГИ йил саргузашти" Қорбобо.
,,Барҳаёт чинор" Ойбекни бобоси.
,,Жадидлар. Сўнги кунлар" 1 Халқ вакили чол. 2 Абдулатиф уюшма раиси.
Телевидениеда: ,,Оталар сўзи – ақлининг кўзи".
,,Телеминиатюралар театри".
,,Эртаклар – яхшиликка етаклар"
,,Қувноқ Шаҳарча".
,,Оқшом эртаклари"
,,Ҳикматли дунё"
,,Умр сўқмоқлари"
,,Кунларнинг бирида"
Телефильм ва сериалларда:
,,Баланд тоғлар остида"
,,Хат"
,,Шатранж"
,,Ишдаги иш"
Ўзбекфильм:
,,Баракасини берсин"
,,Махтумқули"
,,Баҳодир Ялангтўш"
Радиода:
,,Яхши кайфият" Бошловчи.
,,Табассум" Бошловчи.
Кўпгина радио постановкаларда турли ролларни ижро этган.
Дубляж соҳасида ҳам иштирок этмоқда. Сериалларни ововлаштиришда қатнашмоқда.
Давлат тадбирларида, учрашувларда, ,"Мустақиллик" концерт байрамларида, ,,Наврўз" байрам концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда.