Мирзо Каримга табрик
Шоир Мирзо Каримни таваллуд топган айёми билан табриклаймиз! Мирзо Каримга барча қадрдон мухлислари ва ижодий жамоамиз номидан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, ижобий ва ижодий парвозлар тилаймиз!
Истеъдодли ижодкоримиздан ўлмас шеърлар кутиб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мирзо КАРИМ (Мирзакарим Тошболтаев Ўринбоевич) 1968 йил 1 мартда Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Бекобод қишлоғида туғилган.
1985 йил мактабни тугатиб, Тошкент Фармацевтика Институтига ўқишга кирган.
1986 -88 йиллари Афғонистонда ҳизмат бурчини адо этиб келган.
1992 йил ТашФарМини битирган ва Бувайда туман Марказий дорихонасида дастлабки иш фаолиятини бошлаган.
1996 йили "Қўқонжонга қиз узатинг" китобини чоп эттирган.
1997 йилдан Ўзбекистон телерадиосида, муҳаррир вазифасида фаолият олиб борган.
2014 йили "Орангизда онам бўлсайди" китобини нашрдан чиқарган.
2019 йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган.
Ҳозирги пайтда унинг қаламига мансуб 500 дан ошиқ машҳур қўшиқлар телерадио ва ижтимоий тармоқларда ўз мухлисларини ҳушнуд этиб келмоқда.
Ташрифидан қувонар боғлар,
Чекинади қорлар чўққига.
Кўксомсани болалик чоғлар,
Совутардим солиб дўппига.
Куй - қўшиқла қайнайди дунё,
Сумалакдан бу жўшлик юққан.
Наврўзни мадҳ этсин деб, Мирзо,
Онам мени баҳорда туққан!
Мирзо КАРИМ