Омина Тўрақуловага табрик
Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси - Омина Тўрақуловани таваллуд топган айёми билан табриклаймиз. Омина Тўрақуловага энг аввало мустаҳкам соғлик, узоқ ва мазмунли умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаcи.
Маълумот: Омина Муҳаммадалиевна Турақулова 1960 йилнинг 16 Февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Ўзбек Миллий академик драма театрида 1994 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Мукофотланмаган.
Омина Турақулова Миллий театрда А. Қодирийнинг "Меҳробдан чаён”да Нозин, "Золушка”да Анна, "Энага”да аёл, "Янги йил саргузаштлари”да асалари, "Чимилдиқ”да аёл, "Онанг айлансин, болам”да Она, "Тун албатта ўтади”да Агустина, "Энг сулув келинчак”да Мадина, "Бир кошона сирлари”да аёл, "Уйқусиз кеча”да Моҳира, "Тортардурман жабрини”да Она, "Омонат дунё”да Ҳафиза, "Андишали келинчак”да мардикор, "Соҳибқирон”да аёл, "Хотинлар гапидан чиққан ҳангома”да аёл, "Уфқ”да аёл, "Омон бўлгин, азизим!”да Левицкая, "Сенга бир гап айтаман”да Чўлпоной,” Омад биз томонда”да Рўзихон, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Азиза каби қатор спектаклларда турфа хил роллар ижро этиб келмоқда.
Бундан ташқари О. Турақулова Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан намойиш этилаётган миллий сериаллардан "Оталар сўзи”, "Атиргул” ,”Муҳаббатим қисматим”, "Зебузар”, "Ҳаётим” кабиларда ҳам роллар ижро этган.