Музаффар акага дил сўзларим
Адабиёт ва санъатимизнинг беминнат тарғиботчиси, ёзувчи ва журналист Музаффар ака, туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Сайтингизни доим кузатиб бораман: Одам танламайсиз, тарафкашлик қилмайсиз, шуҳрат учун машҳурлар, мансабдорлар ортидан югурмайсиз.
Ижодий намуналар тарғиботида ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайсиз. Балки зиёли оилада тарбия топган, обрў-эътиборли ота-оналарнинг фарзандлари шундай бағрикенг ва беғараз бўлар...
Муҳими, элга зиё тарақатишдек савобли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Умрингизни зиёда қилсин!..
Адиба УМИРОВА - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Халқ сўзи" газетасининг мухбири, "Олтин қалам" Миллий мукофоти совриндори, шоира.