Ориф Тўхташ таваллуд топган кун


  “Шуҳрат” медали соҳиби, шоир ва тележурналист – Ориф Тўхташни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
   Ориф Тўхташга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

    Маълумот: Ориф Тўхташ 1976 йилда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. 
  Ориф Тўхташ “Ғунчалар табассуми”, “Қуёш йўли”, “Кўнгилга ташриф”, “Ватан атри” ва “Ажабтовур арзномалар” номли шеърий тўпламлар муаллифи. 
   Ориф Тўхташ қаламига мансуб бир қанча шеърлар бугунги кун бошланғич таълим дарсликларига ҳам киритилган бўлиб, унинг кўплаб шеърларини ёш авлод вакиллари яхши билишади. 
  Ўзининг публицистик мақолалари ва ижодий асарлари билан республикамизнинг барча нашрлари ҳамда телерадио эфирларида мунтазам иштирок этиб келади.
  У тележурналист сифатида “Тўртинчи ҳокимият”, “Ёзувчи ва замон”, “Адабий жараён”, “Ёнимиздаги одам”, “Уйга қайтиб...” ва “Тундаликлар” сингари кўрсатувларга турли даврларда муаллифлик қилган.
  Ориф Тўхташ 1993 – 1998 йиллар мобайнида Самарқанд Давлат университетида журналистика ихтисослиги бўйича таҳсил олган. 2001 – 2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг турли тизимларида хизмат қилиб келди. 
   Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Ўзбек болалар ва ўсмирлар адабиёти” кенгаши раиси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда.
    Ориф Тўхташ мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллигида “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. 
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот