Дилобар Аслиддин қизига табрик
Дилобар Аслиддин қизини таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан табриклаймиз!
Дилобарга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Дилобар Аслиддин қизи Маматова 1994 йилнинг 7 Октябрь куни Навоий вилоят, Хатирчи туманидаги Тамабаҳрин қишлоғида туғилган.
Дастлабки таълимни 2001 – 2010 йиллар тумандаги 22 мактабда олган.
2010 – 2013 йиллар Хатирчи қишлоқ хўжалиги ва касб-ҳунар коллежида ўқиган.
2013 – 2017 йиллар Навоий давлат педагогика институтида, 2017 – 2019 йиллар Ўзбекистон Миллий университетларида таҳсил олган.
2018 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шархловчи, мухбир ва етакчи муҳаррир лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2019 йилдан Ўзбекистонда мустақил газеталардан бири “Адабиёт” газетасида масъул котиб лавозимларида фаолият юритган.
Дилобар Маматова ижодий фаолияти давомида 2015 йилда “Юксак маънавиятли авлод”, “Ёш ижодкорлар семинари”, 2016 йил “Юрт келажаги” ва “Йилнинг фаол ва ёш журналисти”, 2017 йил “Талабалар интернет ҳаракати” танловлари иштирокчиси ва совриндори бўлган. 2019 йилда “Фаол фуқаро”, “Ўзбекистон баҳори” фестивалларида муваффаққиятли иштирок этган. 2020 йилда Медиа ва коммуникация мактаби лойиҳаси доирасида журналистлар малакасини ошириш курсини тамомлаган.
Дилобар Маматованинг ижод намуналари: мақола, ҳикоялари Ўзбекистоннинг нуфузли журнал ва газеталарида ва хорижда чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган бир қатор китобларга унинг шеър ва ҳикоялари киритилган. Немис тилидан ҳикоя ва шеърлар таржима қилади. “Шарқ юлдузи”, “Ижод олами” журналларида унинг бадиий таржималари босилиб чиққан.
Айни вақтда "Адабиёт" газетаси муҳаррир ўринбосари ва "Маърифат" нашриёти муҳаррири вазифаларида фаолият юритиб келмоқда.