Клара Шодибековага табрик


  Қозоғистондаги Чимкент Ўзбек Драма театрининг латофатли ва истеъдодли актрисаси - Клара Шодибековани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
  Кларага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

    Маълумот: Клара Анарматовна Шадибекова 1985 йилнинг 8 июлида Қозоғистондаги Чимкент вилоят, Сайрам қишлоғида  дунёга келган.
  1992 йили сентябрь ойида Фрунзе номли №4 номли ўрта мактабнинг 1-синфига бориб, 2003 йили Юсуф Сарёмий номли  №1 гимназия мактабини 11-синфини битирган.
  2003 йили Х.А. Яссавий номли халқаро қозоқ-турк университетининг “Тарих ва география” куллиётига сиртдан ўқишга кириб, 2008 йили ўқишни битирган.
   2004 йили апрель ойида Жанубий Қозоғистондаги Чимкент вилоят ўзбек драма театрининг актрисаси сифатида ишга қабул қилинган. 
  2004-2009 йиллар орасида  Д. Исабековнинг  “Бир ҳайкал можараси” спектаклида – ҳокимият ходими, М. Мирзонинг “Қачон тонг отади” драмасида – Барно, Ж. Худойбердиевнинг  “Мунажжим”  комедиясида - канизак,  А. Обиджоннинг  “Ўрмон ҳангомалари” эртагида - Қуёнхон, С. Аҳмаднинг  “Келинлар қўзғолони”  комедиясида - Сотти, Ж. Худойбердиевнинг “Эй, улуғ Султон” комедиясида - Лайло, Э. Собировнинг “Қайсар қўзичоқ” эртагида -  қўзичоқ,  И. Содиқовнинг “Афандининг беш хотини” комедиясида - Жаннатой,  М. Мансуровнинг “Бахил” эртагида - она товуқ,  И. Туркий ва М. Мирхолдоровларнинг “Юсуф Сарёмий” тарихий драмасида – зиёратчи, Н. Қодировнинг “Уч кунлик дунё” комедиясида -  Шарофат, Н. В. Гоголнинг “Ревизор” комедиясида – прокурор Аммос Фёдорович, Н. Аббосхоннинг «Боғ» комедиясида – Меҳри, Э. Хушвақтовнинг «Қирмизи олма» комедиясида – совчи, Э. Хушвақтовнинг «Бевалар» комедиясида – Дилдора, З. Солиеванинг “Бой ва хизматчи эртагида” - Зийнат, Н. Махмудованинг “Антиқа қудалар” комедиясида – америкалик қуда, Ж. Саитовнинг “Витаминлар” эртагида қарға, А. Оразбековнинг “Ёлғиз олма дарахти” трагедиясида - Лобар, Ч. Айтматовнинг “Чингизхоннинг оқ булути” афсонасида – Оқўлан, Р. Отарбаевнинг “Азизам Анфиса” трагикомедиясида  - умумий саҳнада, Ж. Маҳмуднинг “Олифта қирол” эртагида - вазир, Л. Соловьевнинг “Хўжа Насриддин Сайрамда” мусиқий комедиясида - подшонинг учинчи аёли, Р. Брэдберининг “Мўъжизавий костюм” ретро томошасида - музқаймоқчи аёл, Софоклнинг “Шоҳ Эдип” трагедиясида -  умумий саҳнада, Ж. Саитовнинг “Қувноқ дўстлар” эртагида -  асалари, Муҳаммад Алининг “Навоий ва Бойқаро” драмасида -  Сумансо, С. Досановнинг “Қашқир улиган тун” драмасида -  Сауле, С. Жумағуловнинг “Сохта бемор” комедиясида -  ҳамшира, С. Жунусовнинг “Мажбур бўлдик, қиз бўлдик” мусиқий комедиясида - ҳисобчи Майра, А. Атимтаеванинг “Ким подшо” эртагида – бойқуши, Б. Есеналиевнинг “Она юраги” драмасида - Бихон (ёш вақти), Ў. Абдураҳмоновнинг “Ўжарлар” комедиясида  - Қизилгул, Н. В. Гоголнинг “Уйланиш” комедиясида -  Агафья Тихоновна, Ж. Саитовнинг “Қоидалар шаҳарчаси” томошасида -  устоз, М. Исламқулов ва И. Хошимжоновларнинг “Сабр дарахти” тарихий-хужжатли драмасида -  Ҳолбуви,  Ш. Пардаевнинг “Афандизода” фарс комедиясида  - сигир, умумий саҳналарда, Ш. Усмонованинг “Қулоқсизнинг жазоси”  қўғирчоқ спектаклида -  устоз,  А. Вампиловнинг “Фаришта билан 20 дақиқа” комедиясида - Зарифа опа,  Г. Гориннинг “Герострат” трагикомедиясида - коҳина Эрита, Ш. Исахонованинг “Тановор” арт этно-фальклор томошасида -  Робия сингари кщплаб ролларни ижро этган. 
  2017 йили М. Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетининг “Актёрлик санъати” куллиётига ўқишга кириб, 2019 йили “Актёрлик санъати” бакалаврини битирган. 
  Ҳозирги кунда Чимкент шаҳар ўзбек драма театрида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот