Умид Зокировга табрик


  Режиссёр ва актёр - Умид Зокировни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Умидга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Умид Зокиров 1996 йилнинг 18 Июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган.  Санкт-Петербургдаги Маданият институтини режиссёрлик факультетида таҳсил олган. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида "Бремен созандалари" спектаклини саҳналаштиргани учун Умид Зокиров “Дебют-2020” VI Республика кўрик-фестивалида ёш режиссёр сифатида ғолибликни қўлга киритган. Бир нечта фильмларда суратга тушган.
  Умид Зокиров таниқли актриса, Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист - Раъно Зокированинг ўғли.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот