Фарғона вилоят Қўғирчоқ театри директорининг ўринбосари ва Фарғона вилоят мусиқали драма театри ҳамда кино актёри – Турғун Қосимовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Турғун Қосимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!!!
Маълумот: Турғун Қосимов 1959 йилнинг 1-июнь куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида туғилган. 1981 йил Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг "Драма ва театр актёрлиги" факультетини тугатган. Ўша йили Фарғона вилоят мусиқали драма театрида иш фаолиятини бошлаган. Алп Жамолнинг "Жафога вафо" Мирайим, "Бир ўликка бир тирик", "Аҳмад Фарғоний" Ал Амир, "Навоий ва Бойқаро"да Бойқаро сингари 30 дан ортиқ спектаклларда турли ролларни ижро этган. Кино соҳасида "Баракасини берсин" фильмида чиптачи, "Опа"да даллол, Эркин Воҳидовга бағишланган ҳужжатли фильмда тоғасини ролини, жами 10 дан телефильмларда турли қиёфаларни гавдалантирган.