Норпошша Хасановага табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг актрисаси – Норпошша Хасановани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Норпошша Хасановага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз!
Маълумот: Норпошша Хасанова 1961 йилнинг 13 Июнь куни Тошкент вилоятидаги Янгийўл туманида таваллуд топган.
1983 йилда Ўзбекистон давлат Санъат институтининг «Мусиқали драма актёри» бўлимини тугатиб, йўлланма билан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида иш фаолиятини бошлаган ва шу бугунгача мазкур театрда ишлаб келмоқда.
Шу давргача театрда: “Хотинимнинг эри”да – Зарифа, “Тошболта ошиқ”да – Каромат, “Узилган торлар”да – Зулфия, “Тошкентликлар”да – Қумри, “Рожа”да – Шурангома, “Башорат”да – Ойпарча, “Диёнатга хиёнат”да – Чинора, “Сойибхўжа операцияси”да – Нозима, “Суперқайнона”да – Норпошша, “Ўлдинг азиз бўлдинг”да – Гулистон, “Бу телба хонадон”да – Хоним, “Фариштали аёл”да-Хонзода, “Тўда”да – Она, “Синфдош”да – Пўлатхон, “Тузоқ”да – Шохида ва кўплаб спектаклларда турфа образларларни ижро этган.
Телевиденияда “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Бир қадам” кўрсатувида, “Совға”, “Кўнгил кўчалари” видеофильмида, “Пайшанбадан пайшанбагача – 2”, “Папагандус”, “Хасан ибн Хусан”, “Қанот”, “Ўйин”, “Қасос”, “Анора” бадиий фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Маҳаллада шов-шув гап”, “Марказ”, “Имтиҳон”, “Саодат” телесериалларида турли ролларда чиққан. 1990 йилда “Мушкул савдо”даги Ойхон образи учун “Энг яхши аёл” номинациясига сазовор бўлган.