Раъно Эгамбердиевага табрик


   Ўзбекистон давлат драма театрининг иқтидорли актрисаси - Раъно Эгамбердиевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. 
    Раъно Эгамбердиевага узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ижодий ишларида ривож тилаймиз.

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон давлат драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Раъно Эгамназаровна Эгамбердиева Ўзбек давлат драма театрида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. Театрда ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қайтар дунё”да Мастон кампир, “Аяжонларим”да Тўтинисо, “Жийдалилар”да Гулой, “Мувозанат”да ҳамшира, “Аёл”да Аёл, “Кўкка учган орзулар”да Кампир, “Медея”да энага, “Евгений Онегин”да кампир, “Минг йиллик ҳангома”да қайнона, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”да энага, “Чодир хаёл эртаклари”да Тосбосхоним, “Этик кийган мушук”да Герцогиня, “Вафодор”да Адолат, “Бир севги ривояти”да Соҳибжамол, “Лайлак ва халифа”да қурбақа, “Қаердасан Наврўз”да невара, “Аёллар салтанати”да совчи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот