Рустамбек Аҳмедовга табрик


  Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актёри - Рустамбек Аҳмедовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз.
    Рустамбек Аҳмедовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз.

    Камоли эҳтиром ила -  Ўзбекистон Давлат драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

    Маълумот: Рустамбек Нишанбаевич Аҳмедов 1976 йилнинг 16 Май куни Тошкент вилоятидаги Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. 
    Ўзбекистон Давлат драма театрида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Мукофотланмаган. 
   
    Рустамбек Аҳмедовнинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Чеча”да Сурнайчи, “Аскар ва малика”да Гадой, “Этик кийган мушук”да Ошпаз, “Гамлет”да Гамлет, “Зўраки табиб”да ўғил, “Мувозанат”да Амир, “Аяжонларим”да почтачи, “Евгений Онегин”да гўрков, “Вафодор”да Хусан, “Конфетвойнинг саргузаштлари”да ота, “Ер барибир айланаверади”да шоир, "Қайтар дунё"да Ойбек, “Труффальдино - икки бойнинг малайи”да доктор, "Ромео ва Жульетаа"да роҳиб Жованни ва Шукруллонинг "Ўғрини қароқчи урди" спектаклида Шодмон ва яна бошқа бир талай образларни маромига етказиб ижро этиши орқали тажриба орттириб, маҳоратли театр актёри даражасига эришган.
   "Туташ тақдирлар", "Она дарё", "Умидингни сўндирма", "Севги", "Қадамлар", "Маҳалладошлар", "Нариги соҳилда қолган болалик", "Кечиккан ҳаёт", "Борига барака", "Паризод", "Энди дадам бетоб", "Журналист", "Кечиргин", "Миллиондан бир" теленовелла, "Ҳижрон", "Абдулла Орипов" бадиий фильмлари, "Эркин Воҳидов" ҳақида ҳужжатли фильм, "Пирамида" янги сериалда Аббос бой, шунингдек, "Тақдирлар" ва "Кунларнинг бирида" каби сериал  ва теленовеллаларда турли-туман ролларни ижро этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот