Меҳриддин Раҳматовга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри – Меҳриддин Раҳматовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Меҳриддин Раҳматовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
Маълумот: Меҳриддин Раҳматов 1977 йилнинг 4 Август куни Бухоро вилоятида таваллуд топган.
2003 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театрида актёр сифатида фаолият юритиб келмоқда.
2010 йили "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан мукофотланган. Меҳриддин Раҳматов сахнадаги ижодининг дастлабки йилларидан то шу кунга қадар такрорланмас образларни ижро этди.
Меҳриддин Раҳматов "Алишер Навоий" спектаклида Мўмин Мирзо образини ўзгача бир талқинда яратди. Кейинчалик бу спекталдаги Ҳусайн Бойқаро роли унга ишониб топширилди. Бу энди актёр истеъдодига бўлган ишончнинг белгиси эди. Меҳриддин Раҳматов театр саҳнасида кетма-кет роллар ижро эта бошлади. "Муқаддас Тахтизар"да Спитамен, "Ҳамлет"да Горацио, "Усмон Носир"да маҳбус, Шиллернинг "Макр ва муҳаббат"ида Фердинанд, Шукруллонинг "Ҳасрат боғи"да Мелис, Ж. Жабборовнинг "Нексия"сида Тўхтасин, З. Солиеванинг "Увайсий"ида Мадалихон, Э. Аъзамнинг "Талваса"сида Мелис каби бир қатор ролларни шулар жумласидандир.
Меҳриддин Раҳматов тез орада кино ва телевидение режессёрларининг ҳам эътиборига тушди. У "Беҳбудий" тарихий фильмида қизил аскар, "Ўч" видеофильмида Ботир, "Ёдгор"да Хуршид, "Гаройиб аёл"да Имомжон, "Шайтанат"да Ширавой, "Ҳақиқий эркаклар ови"да Акбар, "Фақат ғалаба"да Баҳодир Рустамов, "Қасамёд"да Азизбек, "Туташ тақдирлар"да Рустам, С. Сирожиддиннинг "Яраланган оққуш ноласи”да Нодир, Р. Муҳаммаджоновнинг "Йиғлама қиз”да Абдусаттор, Дельмарнинг "Омон бўлгин, азизим!”да Гарви, У. Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Акбар, Ж. Жабборовнинг "Уйқусиз кеча”да Адхам, У. Исмоиловнинг "Рустам”да Рустам, Э. Самандарнинг "Султон Жалолиддин”да Жалолиддин, Э. Аъзамнинг "Талваса”да Мэлс, Фелиппонинг "Тонг албатта отади”да соқчи каби образларни меъёрига етказиб ижро этган.