Азизам ЗУЛФИЯЖОН!


    Таваллуд кунинг қутлуғ бўлсин! Дилингдаги ва тилингдаги СЎЗни Тангрим муборак айласин!
   Букун юртнинг шеърсевар аҳли ўзининг суюкли шоираси ҳақида, шеърлари хусусида энг азиз, энг латиф сўзларини, тилакларини билдиришаётганини кўриб, кўнглим фахрга тўлди! Чунки мен бу "катта шоира"нинг маҳзун ва бахтиёр, ўйчан ва шалола кулгусидан дунё чарақлаб кетган лаҳзаларига, умр бўлакларига гувоҳ бўлган дўстман!
   Унинг шеърияти, жамиятда тутган ўрни, жамоат ишларидаги фаоллиги, юртнинг, элнинг "оғриқлари"га жонфидо бўлиш учун ҳозиру нозир бўлгани ва бўлаётгани, олган мукофатлари ҳақида ҳамма билади...
   Аммо менинг дугонам "Саодат"журнали таҳририятига бўлган беқиёс ихлоси туфайли бош фарзандининг исмини "Саодатхон", иккинчи дилбандини дугонага бўлган меҳри сабаб "Санобархон" деб номлашининг ўзиёқ унинг қалби нақадар таъсирчан ва дарёлигини билмасликлари мумкин...(Ана бўлмаса!)
   Букун дўстимнинг "илтимоси" билан эркакларимиз чойхоналарга кетадиган харажатларини (айниқса ҳозирги карантин пайтида...) " камайтириб", Аёлга ГУЛ ва ПУЛ келтираётганлари, француз атирларидан умидвор франциялик йигитларга турмушга чиқишни орзу қилган қизлар энди ўзимизнинг "Арслон"ларни танлашаётгани сир эмас! (Ҳазил аралаш чин...)
   Аслида ҳам шоира Зулфия Мўминованинг хайрли амаллари самараси ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин...
   Бугун шоирамга ягона тилагим: ҳар қачон, ҳамма жойда АЗИЗ ва КЕРАКЛИ инсон бўлгин! Етган манзилинг МУРОДБАХШ бўлсин, ДЎСТ!

Меҳру муҳаббат ила:
Санобар ФАХРИДДИНОВА.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот