Холида Қамбаровага табрик
Шоира, "Мени кечир" кўрсатувининг муаллифи, ижодкор - Холида Қамбаровани таваллуд топган айёми билан табриклаймиз!
Холидага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодига улкан муваффақият тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Холида 17 ёшида-ёқ Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида бир нечта кўрсатувлар тайёрлаган. Жумладан, "Бу ҳаёт" ва "Бугунги ёшлар" кўрсатувида муаллиф ва бошловчи бўлган. Вилоятдаги "Нафосат" газетасида ҳам ишлаган.
Миллий телеканалида ишлаган. Ҳозирда Zo'rTV ва RTV телеканалларида муҳаррир вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Эфирга узатилаётган "Мени кечир" ва "Қўшнилар" лойиҳасининг муаллифи.