МЕҲР ТИМСОЛИ
Мунаввара Усмоновани мен уларга яқин бўлиб қайта кашф этдим. Одатда, "Қуёшни олисдан севиш керак, қанча яқин бўлсанг, шунча кўп куясан", - деган ақидага амал қилиб яшайман. Шу сабаб ҳам ўзим эъзозлаган, ҳурмат қилган, муҳаббат қўйган инсонларимга нисбатан имкон қадар масофа сақлайман. Яқинлашсам, назаримда руҳан узоқлашгандай сезаман ўзимни. Лекин Мунаввара опа мени ишга таклиф қилганида, рости иккиланиб қолгандим. Узоқ ўйланишлардан сўнг, насиба қўшилган экан, улар раҳбар, мен ходим, улар опа мен сингил бўлиб биргаликда ишладик. Тақдиримда кўп бора аёл раҳбарлар билан ишлашга тўғри келган. Мен рости, улар орасида аёллик, раҳбарлик, сиёсат, оналик мақомини бир маромда тутганларни кам кўрдим. Мунаввара опани кашф қилдим деганимда аслида шуни назарда тутгандим. Опа энг аввало, аёлликни олдинги ўринларга қўйишини ҳурмат қилдим. Аёл бўлиб аёлни тушунади, кўнглингни ўқийди, ўзини сенга дўст билади. Она бўлиб оилангни севишни, фарзандларга вақт ажратишни эслатади. Умр йўлдош сифатида сени суянч тоғинг, қалқонинг ўша умр йўлларингдаги хамроҳингни эъзозлашни айтади. Раҳбар сифатида бурч ва масъулиятни унутмаслик ходимнинг камолотига хизмат қилишини уқтиради. Мен шундай инсонга яқин қилган Яратгандан бугун миннатдорман.
Мунаввара опа таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Ҳамиша элнинг эъзозида бўлинг, соғлик, омонлик, хотиржамлик, ижодий ютуқлар тилайман. Сиз меҳрга тимсолсиз!!!
Чексиз ҳурмат билан: - Феруза ОРИПОВА.