Асадилло Набиевга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри директор ўринбосари, маҳоратли актёр - Асадилло Набиевни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз! Асадилло Набиевга соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, ижодий парвозлар тилаймиз. Узоқ йиллар саҳнада устоз санъаткорлар изидан бориб, эл суйган образларни яратишига тилакдошмиз.
Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
Маълумот: Асадилло Сувонович Набиев 1979 йил Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2014 йилда "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлган. Миллий театрда 2007 йилдан буён ишлаб келмоқда. А. Набиев Миллий театрда саҳналаштирилган «Ёруғлик ва ёвузлик»да Масхарабоз, В. Шекспирнинг «Ҳамлет»да Ганзато, Уйғун ва И.Султоннинг «Алишер Навоий»сида Жалолиддин, Ф. Шиллернинг «Макр ва Муҳаббати»да Вурм, Э.Д.Филиппонинг «Тун албатта ўтади»сида Дипломат, «Соҳибқирон»да Буқаламун, «Уч кунлик дунё»да Аброр, «Адибнинг умри»да Капитан Иванов, «Усмон Носир»да Клёпов, «Нексия»да Дилшод, «Ҳасрат боғи»да Азимжон, «Чегара устидаги уй»да Дипломат, Сапёрлар капитани, «Падаркуш»да Хайрулло, «Бевалар»да Пардаев, Р.Н.Гунтекиннинг «Халала»сида Хилми, «Увайсий»да Чопар ошиқ, «Султон Жалолиддин»да Абу Зайд, «Бор эканда, йўқ экан»да Чўпон, «Талваса»да Уй харидори, «Чолиқуши»да Рашид Нозим, «Кичкинтой Карлсон»да Карлсон, «Аёлғу»да Куёв, «Сизсиз ўтмас кунларим»да Исмоил, «Рустам»да Фармон, «Огоҳ бўлинг, одамлар»да Акбар, «Омон бўлгин, азизим»да Гарве, «Қуёшни сен уйғотасан»да Қодир, «Тақдир синовлари»да Бутунвой, «Танҳо юлдуз»да Шавкат, «Ўткан кунлар»да Табиб, «Тонг отган тарафлар»да Алпомиш каби спектаклларда ранг-баранг, асосан, бош каҳрамонлар образини яратди. А.Набиев бадиий ва видеофильмлар, сериалларда ҳам кўзга кўринарли роллар ижро этди. Н.Қосимовнинг «Нотаниш полвон»да Номоз полвон, З. Бегимқулованинг «Гулхан атрофидагилар»да Зариф, «Туташ такдирлар»да Жасур, Л.Саьдуллаевнинг «Мунис онам»да Ҳикмат, З.Наврўзованинг «Бўрилари»да ота, Ш.Жайроннинг «Пушаймон»да Зафар, «Қора кўзлар»да Ака, «Очиқ дарс»да Талаба, «Бахт қадри»да Шокир, «Номус»да Ғайрат, «Севинч»да Доктор, «Меҳмонжонлардан айланай»да Одамбой, «Сеҳрли узук»да Ошиқ, «Балои нафс»да Котиб, «Гумон»да Ўткир, «Жаноб ҳеч ким»да Комилбой, Ё.Тўйчиевнинг «Фаришта»сида Мурод, А.Ғаниевнинг «Дада»сида Ҳикмат, М.Ҳамроевнинг «Муҳаббат мажароси»да Рустам каби турли киёфаларни яратди. Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» ва «Денгиздан томчи» кўрсатувларида ижодий фаолиятини олиб борди. Ёш актёр ўз ижодий имкониятларининг бойлиги ҳамда кенг кўламлиги билан театр олами ва мухлислар диққат эътиборини тортди. Асадилло Набиев 2017 йилдан буён актёрлик билан бир қаторда театр директори ўринбосари вазифасида ҳам фаолият юритиб келмоқда.