Отабек Ҳақбердиевга табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва кино актёри – Отабек Ҳақбердиевни таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
Отабекка соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилавий тотувлик, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!
Маълумот: Отабек Ишбўриевич Ҳақбердиев 1976 йилнинг 1 май куни Сурхандарё вилоятида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 1998 йили Тошкент давлат Санъат институтининг «Мусиқали драма» факультетини битирган.
1998 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлайди.
Отабек Ҳақбердиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Отабек Ҳақбердиев жорий репертуардаги “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Бўстон, “Хонума”да Акоп, “Гаровдаги муҳаббат”да Самир, “Осмондаги Ҳулкарим»да Миршаб, “Антиқа совчилар”да Ота сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
Шунингдек театрдан ташқари “Алданган аёл”, “Оппоқ қор”, “Ат-Термизий”, “Виждон”, “Ҳаёт” фильмларида, “Опа-сингиллар”, “Саодат”, “Олтин даврим” телесериалларида ва “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Турмуш чорраҳаларида” каби телетуркумларида қатор характерли роллар ижрочисидир.




