Зулайҳо Бойхоновага табрик


   Ўзбекистон халқ артисти, актриса, хонанда (лирик сопрано) - Зулайҳо Бойхоновани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Зулайҳо Бойхоновага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!!!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Зулайҳо Бойхонова 1964 йилнинг 28 Апрель куни Наманган вилоятидаги Уйчи туманида таваллуд топган. 
   1980 йил мактабни тугатиб, 1981 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетига ўқишга кирган. 
   1986 йил олийгоҳни битириб, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат Мусиқа ва драма театрига ишга кирган. Театр санъатидаги хизматлари ва такрорланмас ижоди учун 1996 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига, 2003 йил эса "Ўзбекистон халқ артисти" унвонига эга бўлган. 
   2005 йилда Зулайҳо Бойхонова Маданият ва спорт вазирлиги томонидан “Саҳнамиз фариштаси” номи билан тақдирланган.

Ижодий фаолияти:
   Нурхон (Комил Яшин, Тўхтасин Жалилов, "Нурхон") — унинг саҳнада яратган илк образидир. Кейинчалик Зулайҳо Бойхонова театрда саҳналаштирилган деярли барча спектаклларда бош ролларни ижро этиб танилган:

Зулайҳо (Рамз Бобожон, Ф. Олимов, "Юсуф ва Зулайҳо");
Нодирабегим (T. Toъла, Ф.Олимов, "Нодирабегим");
Барчиной (У. Азим, Б. Лутфуллаев, "Қудуқ тубидаги фарёд");
Ойжамол (Р. Maъдиев, Б. Лутфуллаев, "Тақдир");
Умида (Р. Maъдиев, Ф. Олимов, "Девона")
Ширин (Хуршид, Юнус Ражабий, "Фарҳод ва Ширин") ва бошқалар.

Хонанда сифатида ижро этган ашула ва қўшиқлари:
"Самарқанд Ушшоғи";
"Фарғона тонг отгунча",;
"Гар соғинсам";
"Бойландилар";
"Ўзга ёр йўқдир";
"Кечалар";
"Унутма";
"Оворамиз";
"Ҳолат";
"Тушимда кўрсам эди";
"Соғиндим";
"Ё Раб";
"Эй дўст";
"Саломатлик керак";
"Эй кўнгил";
"Алла";
"Эҳтиёж";
"Шаҳлога тушди";
"Бибихоним";
"Ҳануз",
"Ҳай, ҳай" в.б.
   У шунингдек, теленовелла ("Изҳор"да Зулайҳо), видеофильм ("Юсуф ва Зулайҳо"да Зулайҳо, "Кўнгил кўчалари"да Унсин, "Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси"да Бону ва бошқалар)ларда ҳам турли ролларни маромига етказиб ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот