Абдухалил Мигноровга табрик


    Режиссёр ва актёр - Абдухалил Мигноровни таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
   Абдухалил Мигноровга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

    Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдуҳалил Мигноров 1957 йил, 25 апрелда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 
   Абдуҳалил Мигноров актёр сифатида "Шайтанат" детектив-криминал сериалида Шомил (1998), "Осмондаги болалар"да Жавоҳирнинг отаси (2002), "Осмондаги болалар-2" (2004), "Сабр"да Жалил (2004), "Осмон яқин", "Уқубат" фильмларида (2009), "Фидойилар" сериалида Тўрабек, "Қудуқ"да Эрат (2014), "Новда" фильмида Рашиднинг отаси (2013), "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий"да Термизий (2019) ва "Ҳайрат" фильмида амалдор (2021) каби бир қанча ролларни маҳорат билан ижро этган.
    Режиссёр сифатида 37 қисмли "Ҳаёт жилғалари", шифокорлар ҳақида "Фидойилар" телесериалларини, шунингдек, "Чақмоқ чаққан тунда", "Ҳовуз" қисқа метражли фильмлар, "Ота" ("Ёнингдаман, ота", 2014), "Зурриёт" (2017), "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий" (2019) бадиий фильмларини суратга олган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот