Дадахон Ёқубовга табрик
Таниқли тележурналист, Ўзбекистон санъат арбоби, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби - Дадахон Ёқубовни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Дадахон Ёқубовга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижобий ва ижодий парвозлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Дадахон Ёқубов - таниқли тележурналист, Ўзбекистон санъат арбоби, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби.
Дадахон Ёқубов 1954 йилнинг 20 апрель куни Жалолқудуқ туманида туғилган — журналист. Ўзбекистон санъат арбоби (1990). ТошДУни тугатган (1979). Иш фаолиятини тележурналист сифатида бошлаган. «Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари» телекўрсатуви, «Наврўз» узлуксиз кўрсатуви билан элга танилди.
1990-93 йиллар Ўзбекистон Президентининг Муҳим топшириқлар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
1992 йилнинг Май ойидан «Наврўз» хайрия жамғармаси тузилди ва шу йилдан Дадахон Ёқубов жамғарманинг раиси лавозимида фаолият юритган.
«Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари», «Муҳаббат мавсуми» бадиий-публицистик китоблари, “Раво“ деб номланган шеърий тўпламида инсонни эъзозлаш, миллий кадриятларни улуғлаш, «Наврўз» анъаналарини кенг тарғиб қилиш, теран, айни вақтда оддий ижтимоий-фалсафий фикрлар орқали Ватанга муҳаббат ғоялари акс этган.
Ўзбекистон Олий Кенгаши депутат (1990—95). «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган (1999).