Самандар Ҳамроқуловга табрик
Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист, хонанда, кино актёри ва телебошловчи – Самандар Ҳамроқуловнинг туғилган куни!
Самандар Ҳамроқуловни таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз! Самандарга соғлик, узоқ умр, ишларига муваффақият тилаймиз!
Маълумот: Самандар Ҳамроқулов 1978 йилнинг 23 Декабрь куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида, санъаткор ва қизиқчи – Рустам Ҳамроқулов оиласида таваллуд топган.
Мактабда ўқиб юрган вақтларида устоз санъаткорлар қўшиқларини ҳиргойи қилиб куйлаб юрган. Мактабдан сўнг Тошкент давлат Санъат институтининг "Мусиқали драма" факултетини тамомлаган.
Самандарнинг илк ижодидаги "Севги фазоси" қўшиғи оммалашиб кетди. Сўнг "Асалим гўзал", "Самандар тангоси" ҳамда 2002 йилда суратга олинган Рустам Саъдиевнинг "Муҳаббат синовлари" фильмига ишланган "Сен ўзинг" соундтреки жуда ҳам оммалашиб, машҳур тарона даражасига етган. Xонанда нафақат қўшиқчи, балки у кинофильмларда ҳам турли ролларни ижро этган. Xуршид Дўстмуҳаммад асари асосида Собир Дадамуҳамедов суратга олган "Чаён гул", "Муҳаббат синовлари" ва "Муҳаббат синовлари – 2" фильмларида бош ролни ижро этган. Бундан ташқари режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг "Тақдир", "Тўда", Аҳад Фармоновнинг "Муҳаббатимсан" ва Зебо Наврўзованинг "Ярим баxт" фильмларида ҳам бош ролларни ўйнаган.
Самандар Ҳамроқулов бир қанча мукофотларни ҳам қўлга киритган. 2002 йил "Тарона" мукофотида "Мусиқада йил янгилиги", 2003 йил "Ниҳол" мукофоти совриндори, 2004 йилда эса яна "Тарона" мукофотининг "Йил қўшиқчиси" ва 2007 йилда Ўзбекистонда xизмат кўрсатган артист мукофотлари билан тақдирланган.