Фарруҳ Зокировга табрик


   Ўзбекистон халқ артисти - Фарруҳ Каримович Зокировни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Фарруҳ Каримовичга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий муваффақият тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун: Фарруҳ Каримович Зокиров 1946 йилнинг 16 Апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таниқли ўзбек эстрада қўшиқчиси, бастакор. 1976 йилдан "Ялла" вокал чолғу ансамблининг раҳбари. Ўзбекистон халқ артисти ва бир вақтнинг ўзида бир нечта давлатлар: Қорақалпоғистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ингушетия, Туркманистон ва Россия федерациясининг халқ артисти. 2002-2004 йиллар Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.