Жамшид Сагатовга табрик


   Театр ва кино актёри, шоумен, хонанда - Жамшид Сагатовни таваллуд топган куни муносабати билан самимий табриклаймиз! 
  Фильмларда ёвуз ролларини қойилмақом ижро этса-да, ҳаётда жуда оқкўнгил, ҳазилкаш, ақлли, истеъдодли ва кўнгли очиқ инсон. 
   Жамшидга энг эзгу тилакларимизни тилаймиз. Барча орзу-умидлари рўёбга ошишига тилакдошмиз. Ўзбек киносини дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшишда давом этади, деб умид билдириб қоламиз. 

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

  Маълумот:  Жамшид Сагатов 1975 йилнинг 10 Март куни туғилган. 1999-2004 йиллар Маннон Уйғур номидаги Ўзбекистон Давлат санъат институтида таҳсил олган. 1996-2005 йилларда "Илҳом" (Марк Вайл театри)да, кейинчалик "Киноактёр" театр студиясида ишлаган. Ўзбекистон, Россия ва хориж фильмларида турли ролларни ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот