Исамат Эргашевга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли актёр ва кинорежиссёр - Исамат Эргашевни таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз. Исамат Эргашевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, дунёдаги энг эзгу истакларни тилаб қоламиз.
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот учун: Исамат Эргашев 1945 йилнинг 22 февраль куни Қозоғистондаги Чимкент шаҳрида таваллуд топган. 1965 йилда Тошкент театр ва рассомлик институти (ҳозирги Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган.
"Меҳробдан чаён" (“Зулматни тарк этиб”) , "Еттинчи жин", "Чинор остидаги дуэл", "Севги афсонаси”, "Бегона баҳор", "Осий банда", “Каниют ғорининг сири”, “Шашмақом” сингари кўплаб ўзбек ва хориж фильмларида маҳорат билан роллар ижро этган. Шунингдек, Исамат Эргашев "Темир хотин", "Темир эркак", "Юзсиз", "Шариф ва Мариф", "Амир Темур", "Мерган милиция", "Қабрдан қайтган умр" сингари фильмларнинг постановкачи режиссёридир.