Суғдиёна - Оксана Нечитайло


   Оксана Владимировна Нечитайлонинг саҳнадаги тахаллуси Суғдиёна (Согдиана - илгари Согдиана Федоринская) бўлиб, Украин миллатига мансуб, Ўзбекистон ва Россия хонандаси.
   Суғдиёна кўплаб қўшиқлар муаллифи. 2009 йилда Чеченистон Республикаси халқ артисти, 2018 йилда Ингушетия Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонлари билан тақдирланган. Рус, ўзбек, инглиз, француз ва чечен тилларида қўшиқлар куйлайди.
   Суғдиёна 1984 йилнинг 17 Февраль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси - Владимир Нечитайло - муҳандис, онаси -  Лариса Федоринская соҳаси бўйича тиббиёт ходимаси. У мусиқа мактабини фортепиано синфида таҳсил олган, шунингдек, рақс ва вокал билан шуғулланган.
   Суғдиёна мактабда ўқиб юрган кезларида-ёқ кўпгина мусиқий танловларда иштирок этиб, кўпинча ғолибликни қўлга киритган. 2001 йилда "Менинг кўнглим" деб номланган илк альбоми чиққан. 
   2003 йилда Суғдиёна "Ниҳол" номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори бўлган.
   2006 йилда Суғдиёна "Фабрика звёзд" («Юлдузлар фабрикаси») талант-шоусининг олтинчи мавсумида иштирокчи бўлган. У «Юрак маҳзун» («Сердце-магнит») қўшиғининг рус тилида куйлангани бўйича биринчи маротаба "Олтин граммофон" мукофоти лауреати бўлган.   
   2007 ймлда Суғдиёна "Мовий осмон" («Синее небо») қўшиғига клип ишлаб, ўзининг 2008 йил 14 Февральда чиққан «Юрак маҳзун» («Сердце-магнит») альбоми устида ишлайди. Орадан бирмунча вақт ўтиб, "Мовий осмон" («Синее небо») учун Суғдиёна иккинчи маротаба "Олтин граммофон" мукофотини қўлга киритади.
   2010 йилнинг Апрель ойида "Сен билан ёки сенсиз" деб номланган қўшиқ ва клипининг премьераси бўлиб ўтди. 2011 йилнинг 30 Январь куни Россиядаги "Эдем" деб номланган иккинчи альбомининг тақдимоти ўтказилган.
   2014 йил уч йиллик танаффусдан сўнг, Суғдиёна "Чақмоқ" («Молния») қўшиғи билан саҳнага қайтди. 2015 йилда хонанда "Менинг Шаҳзодам" қўшиғини рус тилида «Эпидемия» номи остида куйлаб, "Қанотсиз қуш" («Птица без крыла») қўшиғига клип ишлаттирди. Шунингдек, "Олтин граммофон" («Золотой граммофон») тақдимотининг 20-юбилейида «Юрак маҳзун» («Сердце-магнит») уўшиғи билан иштирок этди.
   Биринчи турмуш ўртоғи - Рам Говинд билан 2007-2008 йиллар яшаган ва ундан Аржун исмли ўғли бор.
   Иккинчи умр йўлдоши - Башир Куштов билан 2009 йилдан 2014 йилгача яшаган ва ундан Микоил исмли ўғли бор.
Дискографияси:
«Mening Ko'nglim («Моя душа», 2001),
«Mening Shahzodam... Baribir Kelar!» («Мой принц... Всё равно придёт!», 2005),
«Сердце-магнит» (14.02.2008),
«Эдем» (2011).
Видеоклип ва фильмлари:
«Ассоль» (2000),
«Mening Shahzodam» (2004),
«Netay» (2005),
«Sen Kelma» (2005),
«Сердце-магнит» (2005),
«Meni Esla» («Согдиана», 2005),
«Синее небо» (2007),
«Разлетелись облака» (2008),
«Вспоминай меня» (2009),
«На восток от Эдема» (2009),
«С тобой или без тебя» (2010),
«Только не молчи» (13.11.2011),
«Молния» (2014),
«Птица без крыла» (2015),
«Нет невозможного» (ft. Авраам Руссо, 2016),
«Неделимы» (2017),
«С тобой» (18.06.2018),
«Я выбираю тебя» (20.09.2018),
«Кольцо» (ft. Абдулкарим, 7.03.2019),
«Лови» (30.05.2019).

Музаффар МУҲАММАДНАЗАР тайёрлади.