Дилимдаги тилакларим
Қадрдон укам, шогирдим, мен учун укамдек қадрли бўлган ажойиб инсон - Музаффаржоннинг таваллуд топган айёми. Қалбимдаги нимаики яхши ният, истак, тилакларим бўлса, қисқагина сатрлар билан изҳор қилмоқчиман. Музаффар, Аллоҳимнинг паноҳида икки дунё саодатига эришиб, азизу - мукаррам бўлиб юринг. Сизга Оллоҳимдан узоқ ва хайрли умр, саломатлик, тинчлик, хотиржамлик, оилавий бахт, омад, ҳалол бойлик, ижодда бардавомлик, сабр, матонат ва икки дунё саодатини беришини дуо қилиб сўраб қоламан. Авваламбор инсон, қолаверса зўр ижодкор сифатида қаттиқ хурмат қиламан. Жонингиз соғ бўлсин. Борингизга шукур. Туғилган кунингиз муборак ва хайрли бўлсин.
ТАБРИКЛАЙМАН!!!
Фахриддин ШАМСИМАТОВ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр, режиссёр ва дубляж устаси.