Санъат ошуфтаси
Ассалому алайкум гўзаллик ва санъат ошуфтаси, тиниб-тинчимас укажоним, Музаффаржон. Сизнинг кўп қиррали фаолиятингизга ҳавасим келади. Ҳали қарасангиз шеър, ҳикоя, интервье ёзаётган, бир қарасангиз санъаткорлар ҳақида пост қўяётган, бир қарасангиз маҳаллада тадбирлар ўтказаётган, бир қарасангиз устозлардек ёш ижодкор ва журналистларга маслаҳат бераётган.
Ёш бўлсангиз ҳам сиздан кўп нарса ўргандик ва яна ўрганамиз. Агар менда имконият бўлганда сиз ва сиз сингари беминнат маънавият фидоийларини биринчи навбатда рағбатлантирар, биринчилар сафида кўрсатар эдим. Яхши ният қилиб турсак, балки бу ниятимиз ҳам амалга ошиб қолар.
Укажон, шукрона кунингиз муборак бўлсин! Биринчи навбатда мустаҳкам соғлик, омад, оилавий хотиржамлик, ижодий кайфият тилайман. Доимо шундай қувноқ, фаол бўлиб, елдек ўтаётган учқур йилларга чап бериб ўктам, навқирон бўлиб юраверинг.
Фарзандларингизнинг бахтини, камолини, роҳатини кўринг.
Фарида ҲУСАИНОВА (Фарида Султон) - Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Қўқон бўлими раҳбари, "Ҳўқанди латиф" ёш ижодкорлар тўгараги раҳбари, шоира,