Зулфия Ҳамроевага табрик!


 Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри директори, режиссёр, II даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳибаси - Зулфия Ҳамроевани туғилган куни билан муборакбод этамиз!
  Зулфия Ҳамроевага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат ва энг эзгу тилакларимизни тилаб қоламиз! Ёш томошабинлар театри ҳамиша болажонлар билан лиммо-лим бўлсин ва барча ўриндиқлар тўлсин!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 

  Маълумот учун: Зулфия Жавлоновна Хамраева Тошкент шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топган. Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институтининг режиссёрлик факультетини тугатган.
  2014 йилдан буён Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри директори ва режиссёри вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
  2018 йилдан бошлаб Марказий Осиёнинг (ASSITEJ) - болалар ва ёшлар учун мўлжалланган театрлар халқаро ассоциациясининг бош вакили этиб тайинланган.
  Зулфия Ҳамроева Ўзбекистон халқ артисти, актёр - Раззоқ Ҳамроевнинг невараси ва Ўзбекистон халқ артисти, актёр - Жавлон Ҳамроевнинг қизи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот