Ўзбекистон давлат Драма театрининг актрисаси – Тўхтахон Суроповани таваллуд топган куни билан муборакбод этамиз. Тўхтахон Суроповага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Тўхтахон Суропова Ўзбекистон давлат Драма театрида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Тўхтахон Суропованинг театр саҳнасида ижро этган роллари талайгина. Жумладан: “Аяжонларим”да сомсачи, “Минг йиллик ҳангома”да қайнона, “Чодир хаёл эртаклари”да Тосбосхон, “Конфетвойнинг саргузаштларида”да Жанжал хола, “Вафодор”да Қумри, “Илхақ”да Лутфиниса, “Аёл”да қўмита кенгаш раиси, “Ўрик гуллаган”да Тўхтахон ва яна бошқа ўнлаб образларни маромига етказиб ижро этган. Актрса "Дўстлик" ордени ва "Фидокорона меҳнатлари учун" кўкрак нишони соҳибаси. Тўхтахон "Қалпоқ" ҳажвий кўрсатуви актёри – Раҳмонали Суроповнинг умр йўлдоши.