Аҳроржон Усмоновга табрик
«Дўстлик» ордени соҳиби, хушовоз хонанда Аҳроржон Усмоновни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
Аҳроржон Усмоновга соғлик, узоқ умр, санъат соҳасидаги ишларига улкан ютуқлар тилаймиз.
Маълумот: Аҳроржон Холматович Усмонов – 1966 йилнинг 21 Июнь куни Фарғона вилоятидаги Бешариқ туман марказида туғилган.
8-синфни битиргач, 1981–85 йиллар Фарғона Санъат билим юртида таҳсил олган.
1999 йил Тошкент давлат Консерваториясини тамомлаган.
Иш фаолиятини Тошкент Ҳарбийлар санъат саройида бошлаган.
Ҳарбийлар санъат саройи қошида ташкил топган қўшиқ ва рақс ансамблида хонанда ва бадиий раҳбар сифатида фаолият юритган.