Дҳармендра таваллуд топган кун


   Ҳинд актёри, кинопродюсер - Дҳармендра (тўлиқ исми - Дҳарам Сингҳ Деол, ингл. Dharam Singh Deol); 1935 йилнинг 8 Декабрь куни Ҳиндистоннинг Панжоб штатида туғилган.
   Ҳинд кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун Ҳиндистоннинг Падма Бҳушан ва бошқа бир неча мукофотлар соҳиби.
   Дҳармендра ёшлигидан фильмларда суратга тушишни орзу қиларди. Ота-онасининг танлови асосида 19 ёшида-ёқ эрта уйланган Дҳармендра Америка компанияларидан бирига ишга кирган.
  "Қасос ва қонун" (1975) фильмида актриса Ҳема Малинини севиб қолади ва унга уйланишга аҳд қилган. Улар биргаликда илгари ҳам "Севимли Рожа" ва "Сита ва Гита"  фильмларида (1972 йил) биргаликда роль ижро этишган. Дҳармендранинг рафиқаси ажрашишга рози бўлмаганда, Дҳармендра ислом динини қабул қилиб, биринчи умр йўлдошидан ажрашмаган ҳолда иккинчи хотинга уйланган.
  Биринчи турмуш ўртоғидан икки ўғли: Санни ва Бобби Деол бор ва иккиси ҳам таниқли актёрлар. Шунингдек, Вижита ва Ажита исмли қизларнинг ҳам отаси.
  Ҳема Малинидан икки қиз фарзанд кўрган: Эша (актриса) ва Ахана.

Музаффар Муҳаммадназар ўғли тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот