Теша Мўминовга табрик!


  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти - Теша Мўминовни таваллуд топган куни билан чин дилдан табриклаймиз"
   Теша Мўминовга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, энг эзгу истакларни тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг  ижодий жамоалари.

 Маълумот учун: Мўминов Теша Xусаинович (1949 йил 25 ноябр куни Буxоро вилоятида туғилган) - Ўзбекистон xалқ артисти (1992). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1970). 1968 йилдан ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театри актёри. 1993-1996 йиллар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. «Ажал минораси» (А. Дюма)даги Орсиний Мўминовнинг саҳнада яратган илк йирик образидир. Театр саҳнасида Девона (М. Карим, «Ой тутилган тунда»), Ғофир (Ҳамза, «Бой ила xизматчи»), Йўлчи (Ойбек, «Кутлуғ қон»), Кориолон (У. Шекспир, «Кориолон»), Қор одам (Т. Юнусов, «Қор одам»), Шайтон (С. Имомов, «Шайтон ва фаришта »), Шоx Маъмун (X. Расул, «Пири Коинот»), Шпигелберг, Гримм (Ф. Шиллер, «Карокчилар»), Пири зиндоний (М. Шайxзода, «М. Улуғбек»), Турдивой (Уйғун, И. Султон, «А. Навоий»), Соxибқирон (А. Орипов, «Соҳибқирон Амир Темур»), Жўра Азим («Бир қадам йўл») каби рўллари билан танилди. 
   Кинода (Комил, «Келинлар қўзголони»да; Нурмуxаммад, Қушбеги «Ўтган кунлар»да; раис, «Ёлғиз ёдгорим»да ва бошқалар), видео ва телевизион фильмларда (Йўлчи, «Қутлуғ қон»да; Салтабадил, «Киролнинг дил xуши»да; Шерзод Самандаров, «Нур борки, соя бор»да ва бошқалар) ҳам кўплаб образлар яратган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989). 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Изоҳлар
Феруза Абдуллаевага табрик
Инсонни безаги унинг маьнавий қиефаси деб биламан, чунки у еки бу инсон қанчалик бой- бадавлат бўлмасин, гар унда қалб бўлмаса, мехр бўлмаса, идрок
Қалпоқ - Ўғри
Ассалому алайкум. Мен "Youtube" каналидан Қалпоқ хажвий кўрсатувини мунтазам кўриб бораман. Ўз юртимизда бачкана бўлмаган, менталитетимизга тўғри
Муслимбек Йўлдошев - "Эслаб, эслаб" кўрсатувида
Мени унча яхши билмайдиган бошловчилар билан жуда кўп кўрсатув ва эшиттиришларда эфирга чиққанман. Аммо Фарҳод Абдуллаев билан биз институт
Фахриддин Шамсиматовга табрик!
Фахриддин Шамсематов ни жуда хурмат қиламан. Унинг "Сардор-2", "Остона", "Ёзсиз йил", "Кўринмаслар", "Ҳақиқий эркаклар ови", "Окахон" каби кўплаб
Ўктам Усмонов таваллуд топган кун
Бу ерда хам телевидение қудратини тан олиб ўтмасак бўлмайди. Бошқа асарлари каби “Гирдоб” романларини ҳам кўпчилик билмай қолмши мумкин эди. Сеҳргар
Маълумот