Муяссар Бердиқуловага табрик!


   Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актрисаси, истеъдодли санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Муяссар Бердиқуловани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Муяссар Бердиқуловага узоқ умр, мустахкам соғлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз. Ижод йўлларида бундан-да кўпроқ ютуқларга эришишларига тилакдошмиз.

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.
   
   Маълумот учун: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бердиқулова Муяссархон Турсуновна 1968 йил Наманган вилоятида таваллуд топган.
    Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2007 йилда буён ишлаб келмокда.
    2013 йил "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўсатган артист” фахрий унвонига сазовор бўлган.
   Муяссархон Бердиқулова Усмон Азимнинг «Ўтган замон ангомалари»да сотувчи аёл, «Кундузсиз кечалар»ида қиз, «Огоҳ бўлинг одамлар»ида Азиза, Валижон Умаровнинг «Аёлғу»да Аёл, Абдулла Ориповнинг «Соҳибкирон»ида канизак, Шукруллонинг «Ҳасрат боғи»да котиба, Эркин Хушвақтовнинг «Андишали келинчаг»ида Сумбулахон, Мунисахон, «Қирмизи олма»сида Совчи, Зулхумор Солиеванинг «Бевалар»ида Раъно, Т. Маҳмудов ва Д. Маҳмудоваларнинг «Тортадурман жабрини»сида Ойсара Шодиева, «Омонат дунё»да Хотин-қизлар қўмитаси раисаси, «Уч кунлик дунё»да Шарофат, В. Шекспирнинг «Ёз туни ғаройиботлари»да Ипполитта, Эркин Аъзамнинг «Талваса»сида Клара, Жуманиёз Жабборовнинг «Нексия»сида Ойдинхон, Ҳайитмат Расулнинг «Олтин қиз»ида Муниса, Нурилло Аббосхоннинг «Танҳо юлдузим»ида Манзура, «Ўзбекча рақс»ида врач, Ҳайдар Мухаммадовнинг «Сеҳрли қудуқнинг сири»да энага, Қўчқор Норқобилнинг «Тақдир синовлари»ида Сора, В. Дельмарнинг «Омон бўлгин, азизим»да Левитская, Лутфулло Махмудовнинг «Имкон»ида Гулнафис, «Иснод»да Мастура амидована, Сирожиддин Салоҳиддиновнинг «Бир қанотилилар»ида Амма, Рашод Нури Гунтекин «Ҳалала»сида Руқия, Султонали Болабоевнинг «Энг сулувли келинчак» спектаклида Зуҳра, Фарида Усмонованинг «Фариданинг дил дафтари»ида Амма каби кўплаб образлар яратган.
    Муяссархон Бердиқулова "Иблис девори", "Фарзандим", "Жийда гули", "Туташ тақдирлар", "Назира" каби кўплаб фильм ва сериалларда ҳам турли-туман ролларни маромига етказиб ижро этган.