Зуҳриддин Режаметовга табрик
Ўзбекистон давлат Сатира театри ва кино актёри, устоз санъаткор – Зуҳриддин Режаметовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Зуҳриддин Режаметовга соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Зуҳриддин Режаметов 1962 йилнинг 28 январь куни туғилган. Машҳур актёрлар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Тўғон Режаметов (1939-1982) ва Ўзбекистон халқ артисти – Ширин Азизова оиласида дунёга келган.
ВГИКнинг «Актёрлик» факультетини тамомлаган.
Зуҳриддин Режаметов “Аччиқ данак”, “Чинор тагидаги дуэль”, “Алвидо, ғўр ёшлигим”, “Шайтанат”, “Шок”, “Таъзиядаги тўй”, “Бир кам дунё”, “Кичкина одамлар”, “Армон”, “Тўққиз ой”, “Клиника”, “Қалдирғочлар баҳорда қайтади”, “Ворис”, “Тўйлар муборак”, “Бувимни қайтаринг”, "Аммажоним – аммажон" каби фильм ва сериалларда роллар ижро этган. Бугунги кунда ҳам спектаклларда ва фильм, сериалларда турли ролларни ижро этиб келмоқда.