Зулхумор Мўминовага табрик
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, истеъдодли актриса – Зулхумор Мўминовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Зулхумор Мўминовага соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Зулхумор Мўминова 1960 йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Актриса Москвадаги Бутунроссия кинематография олийгоҳини 1983 йили битириб, "Ўзбекфильм" киностудиясида иш фаолиятини бошлаган.
Зулхумор Мўминова "Шайтанат", "Сув ёқалаб", "Қор қўйнида лола", "Севги афсонаси", "9 ой", "Сабот", "Ибрат", "Қора мушук", "Орзу ортида", "Ҳаётда...", "Кечиккан ҳаёт", "Саид ва Саида", "Узбечка" ("Ўзбек қизи"), "Самарқандда қовун таровати" каби кўплаб фильмларда турли ролларни ижро этган.