Бахтиёр Тўраевга табрик!


   Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бош рассоми – Бахтиёр Тўраевни таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
   Бахтиёр Тўраевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик ва ижод йўлларида улкан зафарлар тилаймиз!

   Маълумот: Бахтиёр Тўраев – 1963 йилнинг 26 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1991 йилда Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтининг "Театр декорацияси" факультетини тугатиб, шу йили Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрида бош рассом сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.
    Г. Брим каби устоз рассомлар билан узоқ йиллар ишлаган, кўплаб ажойиб спектакллар декорациясини тайёрлаб, шуҳрат қозонган катта даргоҳда ижод қилиш ёш рассом учун ўзига хос жасорат эди. Ҳамза номидаги театр тарихида энг ёш бош рассом сифатида довруқ қозонди. Саҳна муҳитини пухта ўзлаштириш, спектакль қаҳрамонлари характерларини чуқур ҳис этиш, рангтасвир асарлари устида ижодий изланиш осон эмаслигини тушунган Бахтиёр Тўраев институтда олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, кучи, қудрати, барча имкониятини ишга солиб, бир неча спектаклларни муваффақиятли равишда саҳналаштирди.
    Кейинчалик бирин-кетин янги-янги спектакллар декорациясини ишлади. Сўнгги ўттиз йил давомида "Чимилдиқ", "Машраб", "Қатағон", "Абулфайзхон", "Ёрқиной", "Соҳибқирон", "Муҳаббат султони", "Ноёб нусха", "Бир кошона сирлари", "Ҳаёт эшик ортида", "Чўлпон", "Усмон Носир", "Пири коинот", "Ал-Фарғоний" каби 50 дан ортиқ спектаклларнинг саҳна юзини кўришида саҳналаштирувчи рассом сифатида фаол қатнашган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот