Даврон Каримовга табрик!


    Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри – Даврон Каримовни таваллуд топган куни билан самимий табриклаймиз! 
   Актёримизга аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, ижодий зафарлар тилаймиз. 

    Маълумот: Даврон Ўролович Каримов 1982 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 2007 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбек Миллий Академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. 
    Даврон Каримов Миллий театр саҳнасида З. Солиеванинг "Бевалар” спектаклида Озод Маклер, Т. Маҳмудов ва Дилбар Маҳмудованинг "Омонат Дунё”да Жалолиддиннинг ёшлиги, У. Азимнинг "Ўтган замон ҳангомалари”да вазир, Ҳ. Муҳаммаднинг "Даҳшатли қудуқ сири”да Эгамқул, У. Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Эрбўл, "Бор экан, йўқ экан” спектаклида Лашкарбоши, Э. Де. Филиппонинг "Тун албатта ўтади”да Федереко, "Тортадурман жабрини”да прокурор Аброр Муртазаев, Р. Н. Гунтекиннинг "Ҳалала”сида Парнак, Софоклнинг "Шоҳ Эдип”ида Элчи, А. Несиннинг "Уч бахтсизлик”да Терест, П. Айтмуродовнинг "Аросат изтироби”да Директор, С. Азларовнинг "Сабзи ўраси” спектаклида Ботир, Шукруллонинг "Ҳасрат боғи”да Терговчи, С. Имомовнинг «Қорда ёнган муҳаббат»ида безори, С. Мрожакнинг "Чегара устидаги уй” спектаклида Дипломат, И. Турсунованинг "Бир қанотлилар”ида Жамшид, Қ. Норқобилнинг "Қуёшни сен уйғотасан”ида Тоҳиржон, Н. Аббосхоннинг "Танҳо юлдуз”ида Шавкат, Л. Маҳмуднинг "Имкон”да Наҳанов сингари бир қатор роллар ижро этган. 
    Даврон Каримов Ўзбек давлат драма театрида ҳам кўплаб образлари билан томошабинлар эътиборини қозонган ёш актёрлардан ҳисобланади. "Аяжонларим”да лектор Ашуралиев, "Эски муҳаббат”да Олим, "Қайтар дунё”да Даврон, "Беш кунлик куёв”да Мирзо Баҳром, "Отасининг қизи”да Эркин, "Асорат изтироби”да Раҳбар, "Этик кийган мушук”да Жак, "Қийиқ қизнинг қуйилиши” Гортензия каби ранг-баранг ролларнинг ижроси билан изланувчанлигини ва истеъдодини намойиш этишга улгурган. 
    Бундан ташқари у режиссёр Дилмурод Мирҳидоевнинг "Севги фасли” фильмида Шавкат, "Сержантлар 2” сериалида Майор, Санжар Бобевнинг "Синов” сериалида Терговчи Азим, "Она дарё” сериалида Асқарали, Хасан Ғофуровнинг "Қароқчилар” фильмида Прокурор, Баҳодир Одиловнинг "Жасур” фильмида Капитан Юнусов, Абдухалил Мингнаровнинг "Фидойилар” сериалида Терговчи, Моҳигул Ҳамроеванинг "Орзулар фасли” сериалида Маъмур, "Турмуш – мушт” сериалида Ҳамкор, Игорь Бридарёвнинг "Бурч” фильмида Прокурор каби кўплаб фильмларда бир-бирига ўхшамаган роллар ижро этиб, санъатсевар халқимиз дилидан жой олиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот