Вазира Юнусовага табрик!


   Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусовани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Вазира Юнусовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

  Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

  Маълумот: Вазира Шерматовна Юнусова 1969 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Мукофотланмаган. Ушбу театрда 1991 йилдан буён фаолият юритиб келмокда. 
    Вазира Юнусова театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 50 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди. Шулар жумласидан "Мехробдан чаён”да Аҳсан, "Кулойим”да Анна, "Афандини беш хотини”да Зубайда, "Усмон Носир”да София, "Фиғон”да Канизак, "Боши қотган ошиклар”да Сулувхон, "Андишали келинчак”да Купайсинхон, "Уч кунлик дунё”да Шарофат, "Гамлет”да Боптиста, "Нексия”да Моҳира, "Бир қанотлилар”да амма, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Фелисия, "Юбилей”да Вертучкина, "Фелида” Босима хола, "Ҳаёт чархпалаги” Даниэла, "Энг сулув келинчак” Мадина, "Ёруғлик ва ёвузлик” Қора малика, "Умр шомидаги бахт” Мунира, "Имкон”да аёл, "Олтин қиз”да она, "Усмон Носир” София, "Олтин қиз” Барнохон, "Бевалар”да Кумрихон, "Тортадурман жабрини”, "Ўтган замон ҳангомалари”да Аёл, "Омон бўлгин азизм”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Она каби турфа феълу атворли образларни яратган. 
   Вазира Юнусова "Паноҳ”, "Хўроз қочди”, "Шундай одамлар ҳам бор”, "Келгинди куёв”, "Чашма”, "Маржона”, "Имом”, "Кеча ва кундуз”, "Ал-Бухорий”, "Ёндиради куйдиради”, "Ўзимдан, ўзимгача”, "Жасур”, "Келгинди куёв”, "Дард”, "Қутқаринг”, "Пайшанбадан, пайшанбагача”, "Қудамни кўрмагадингзми?”, "Паризод”, "Кўргим келади”, "Ўғри”, "Келгинди келин”, "Сабр”, "Хаста”, "Маржона”, "она изор”, "Виждон”, "Панох”, "Одам бўлинг кейин”, "Фарёд”, "Киракаш”, "Йиғламагин”, "Сеҳрли қалпоқча”, "Фариштагинам”, "Олтин қиз”, "Қора илон”, "Яна бошланди”, "Сирли атир”, "Аёлнинг ҳаёти”, "совчилар овчиси”, "Огох бўлинг”, "Аммажон” каби бадиий фильм ва сериалларда салбий ҳам ижобий ролларни ижро этган. 
     Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатувида бош ролларни ва «Турмуш чорраҳалари»да турли-туман ролларни яратиб келмоқда. Вазира Юнусова характерли образларни маромига етказиб ижро этадиган актриса. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот