ЖУМҲУРИЯТ МУАЛЛИМИ
Ўтган асрнинг 90-йилларида уйидан араб ёзувидаги китоб чиқса хавотирга тушиб бекитиб, кўмиб қўйган инсонлар 1300 йиллик тарихнинг калити бўлган араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзувини ўрганишга ташна эди. Ҳозирда 60 ёшдан 90 ёшгача бўлган инсонларнинг хонадонларида ушбу китобнинг борлигига имон келтираман. Чунки чанқаб, саҳрода сувга ташна бўлиб келаётган кимса сувни қандай қилиб сипқориб ичишини, ҳузурланишини кўрганмисиз? Ана шу чанқоқни биринчи бўлиб қондирганлардан бири мана шу китобнинг муаллифи эди. Ўша пайтда у барча фронтларда жонбозлик кўрсатиб халққа араб ёзувини ўргатди. Газета, журнал, радио, телевидение ҳамда нашриётлар орқали маърифат ёғдусини сочди. Шунинг учун ҳам ўша пайтларда у ҳақда ЖУМҲУРИЯТ МУАЛЛИМИ деган нисбат билан катта мақола чоп этилганди. ЁЗУВ ва НУТҚнинг ҳимоячиси, толмас тарғиботчиси, бугун таваллуд топган кунини нишонлаётган бу инсон РАҲИМБОЙ ЖУМАНИЁЗОВДИР.
Баҳриддин МУҚИМ.