НОТИҚЛАР САРДОРИ


   Нотиқлик - ўзига хос мураккаб ва сеҳрли санъат тури ҳисобланади. Неча-неча шоиру шуаро, олиму фузало, арбобу машҳуру замонлар юксак истеъдодга эга бўлсалар-да, барчасига ҳам бул ноёб маҳорат насиб этмаган...
  Салоҳиятли олим, закий инсон Раҳимбой Жуманиёзов Аллоҳнинг ана шундай мукофотига муносиб кўрилмишлар. Мана неча йиллардирки, оғамизнинг соҳир овозлари, тийран фикрлари билан файзланган нутқларидан баҳраманд бўлиб келамиз. Раҳимбой Жуманиёзовнинг республикамиз телерадиоканалларининг рейтингги баланд кўрсатувларидаги чиқишлари орқали ҳаммамиз бунга гувоҳ бўлганмиз. Моҳир нотиқ, чуқур тафаккур соҳиби, ёшларнинг суюкли устози Раҳимбой Жуманиёзовни туғилган куни билан муборакбод этамиз! Оғамизни муборак ёшлари билан табрикларканмиз, уларга узоооооооқ ва баракали умр, оилавий бағрибутунлик, мустаҳкам соғлик, эзгулик йўлидаги хайрли амаллари умрларини зийнатлашини тилаймиз!!!!
   Оға, бутун ҳаётингиз давомида "ОҒА"лик қудрати ва шарафи сизни тарк этмасин! Омон бўлинг!


Санобар ФАХРИДДИНОВА,
Ўзбекистон Ёзувчилари ва Журналистлари уюшмалари аъзоси, шоира.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот