Тўра Мирзога табрик


   Шоир, таржимон, Халқаро Фузулий мукофоти совриндори, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр адабий эмакдоши - Тўра Мирзони таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
   Тўра Мирзонинг умр йўлдоши ҳам актриса. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри актрисаси - Ҳакима Отахонова билан биргаликда санъат соҳасида фаолият юритиб келишмоқда. 
   Муҳтарам Тўра Мирзо, СИЗга ва оилангизга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот учун: Тўра Мирзо (Тўрамирза Жабборали Дадамирзо ўғли) 1956 йили Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Пешкўрғон қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент санъат институтининг театршунослик бўлимини тугатган (1979). Биринчи шеърлар тўплами — «Майсалар хайқириғи» (1983). «Гўрўғлининг беланчаги», «Тонгги мактублар», «Кулгихона», «Амир Темур васияти», «Муҳаббатга ўқ теккан кун», «Тўхтамишхон» (1994) каби шеърий ва драматик асарлари нашр этилган. 3 драмадан иборат «Амир Темур» трилогияси учун халқаро Фузулий мукофотига сазовор бўлган. А. Кристининг «Қопқон», А. Несиннинг «Яшасин, сарғиш пушти ранг» каби драматик асарларини ўзбек тилига таржима қилган.