Мадина Бегалиевага табрик


   «Mening yurtim» (MY5) телеканали бошловчиси, тележурналист – Мадина Бегалиевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
    Мадинага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг юксак истакларимизни тилаймиз!
    Маълумот: Мадина Аматовна Бегалиева 1986 йилнинг 1 Декабрь куни Тошкент шаҳрида, зиёли оиласида туғилган. 
    Ўзбекистон давлат Санъат институтининг «Санъатшунослик  журналистикаси» йўналиши бўйича таҳсил олган. Олийгоҳда ўқиш мобайнида институт илмий бўлимида муҳаррир лавозимида ҳам ишлаган ва жамоат ишларида фаол қатнашган.
    2008 йилдан 2013 йилга қадар «Ўзбекистон» радиоканалида бошловчи сифатида кўплаб эшиттириш ва дастурларни олиб борган. 
    2013 йилдан 2022 йилга қадар MTRK «O'zbekiston» телеканалида муҳаррир вазифасида ишлаган. Ҳозирда «Mening yurtim» (MY5) телеканалида кўрсатув муаллифи ва бошловчи сифатида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот