Азиза Бегматовага табрик!


     Ўзбекистон халқ артисти, Устоз санъаткор – Азиза Бегматова (Чеча)ни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   Азиза Бегматовага соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! Нимаики орзу-умидлари бўлса, барчаси рўёбга ошишига тилакдошмиз!

   Маълумот: Ўзбекистон халқ артисти – Азза (Азиза) Бегматова 1943 йилнинг 7 сентябрида Сурхондарё вилоятида туғилган. 
   Азиза Бегматова – 1998 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони, 2000 йилда “Йилнинг энг яхши ижодкори” “Офарин” мукофоти совриндори, 2006 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган. Азиза Бегматованинг театр саҳнасида ижро этган роллари: “Дийдор”да Шарқия, “Ўн саккиз ёшлигим”да Шоҳиста, “Баҳор қайтмайди”да Лобар, “Қайтар дунё” да Хатира, “Чеча”да Чеча, “Ассалому алайкум қизлар”да Анушахоним, “Отасининг қизи”да Марямхон, “Ёшлик бебошлик”да Лаззат, “Қирол Лир”да Сарой хоними, “Маъмура кампир”да Салтанат, “Бухорои шариф”да Комилжон, “Майсаранинг иши”да Майсара, “Алвон гул”да энага, “Малика” да Фароғат, “Саратондаги изғирин”да Мўътабар, “Нон, қон, инсон” да она, “Ҳаёт барибир гўзал” да Баҳринисо, “Заҳарли ҳаёт”да Сора, “Довюрак Ван Лао”да Дахей, “Эски муҳаббат”да Райҳоной, “Аёллар салтанати”да бошлиқ, “Бир севги ривояти”да Илдизмомо, “Аросат изтироби”да Моҳинисо, “Беш сўм”да Салби, “Тоға жиянлар”да Асалхон, “Ташвишланманг онажон”да Дадуна “Атиргуллар қисмати”да қайнона, “Жамила” да она ва яна бошқа образларни маромига етказиб ижро этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот