Жумадулла Раметовга табрик!
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат Драма театри ва кино актёри – Жумадулла Раметовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Устоз санъаткорга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз!
Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Жумадулла Бобохонович Раметов 1999 йил “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон давлат Драма театрида 1983 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
Жумадулла Раметов истеъдодли, санъат соҳасида катта тажрибага эга бўлган, ўз соҳасининг масъулиятини тўла-тўкис англаган, юксак ижодий салоҳиятли профессионал актёрдир.
У театр саҳнасида ва кинода турли, бир-бирини мутлақо такрорламайдиган талайгина образларни ижро этган.
Жумладан: “Келинлар қўзғолони”да созанда, “Аршин мол-олан”да Асқар, “Ҳужжатли аҳмоқ”да судья, “Майсаранинг иши”да доирачи, “Қайтар дунё”да Тоҳир, “Бухорои шариф”да қори, “Тоға ва жиянлар”да Трест бошлиғи, “Сеҳрли ҳасса”да Қорбобо, “Ёзилмаган мактуб”да Генерал, “Ҳаёт барибир гўзал”да Аҳмад қора, “Отасининг қизи”да Иззат Атакулович, “Аяжонларим”да Ашуралиев, “Фаррош кампирнинг туши”да Баҳром ва бошқалар.
Бундан ташқари, “Мерскивич”, “Тундан тонггача”, “Тундан тонггача – 2”, “Осмондаги болалар”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Муҳаббат синовлари”, “Ўйин”, “Чавандоз”, “Ҳақиқат куни”, “Жасур”, “Сўнгги лаҳза”, “Пайшанбадан пайшанбагача”, “Бекатдаги одам”, “Асал ойи” каби кинофильмларда ҳам турли ролларни ижро этган.