Нодира Саидазимовага табрик
Нодирахон Саидазимовани туғилган куни муносабати билан чин қалбимиздан табриклаймиз! Нодира ойнаи жаҳон учун кўрсатувлар тайёрлаш баробарида шеърлар ҳам машқ қилиб туради. Жуда камтар, оқила ва истеъдодли ижодкор.
Нодирага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий тотувлик, бахт-саодат ва энг эзгу истакларимизни тилаймиз!
Маълумот: Нодира Саидазимова – 1984 йилнинг 3 Октябрь куни Тошкент вилоятидаги Ўртачирчиқ тумани, Нурафшон шаҳри, Галаботир маҳалласида таваллуд топган. У болалигиданоқ адабиётга меҳр қўйган ва шеърлар қоралайди. Унинг дастлабки шеърлари вилоят газеталаридан бири бўлган “Машъал” газетасида чоп этилган. У Тошкент Маданият техникумининг “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” факультетини тамомлаб, пойтахт нашрларида мақолалар билан иштирок эта бошлайди. Иш фаолиятини МТРК "Ёшлар" телеканалида бошлаган.
“Тасвир”, “Ҳордиқ”, “Даракчи”, “Бекажон” газеталарида мақола, ҳикоя ва шеърлари мунтазам равишда чоп этилиб келинмоқда.
Нодира Саидзимова “Қўзғолон шоу” ҳамда "Гап" кўрсатувларининг муаллифи.