Шерзод Каттабобоевга табрик

Сирдарё вилоят мусиқали драма театри ва "Қалпоқ" ҳажвий кўрсатувининг актёри – Шерзод Каттабобоевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Шерзодга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий баркамоллик тилаймиз.
Маълумот: Шерзод Каттабобоев 1981 йилнинг 13-июнь куни туғилган.
Маълумоти олий.
Шерзод Каттабобоев 2000 йилда Тошкент Маданият техникумининг “Оммавий тадбирлар режиссёри” факультетини тамомлаган.
2000 йилдан бугунги кунгача Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида ўз ижодий фаолиятини давом эттирмоқда.
2018 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг «Мусиқали театр актёрлиги» бўлими талабаси бўлиб, мазкур институтни тамомлаган.
Театрдаги спектакллардан “Тўй ҳангомалари”да Йигит ва Куёв, “Қичқир хўроз”да Бўри, “Хотинимнинг уч ошиғи”да Тансоқчи, “Меҳрибонлар”да Бўри, “Ғаройиб карнавал”да Чиябўри ва Улоқча, “Аёллар машмашаси”да Арлекин, “Шум бола”да Банги, “Оловиддиннинг сеҳрли чироғи”да Жин, “Жавоҳирлар шаҳри сеҳргари”да Дала Қўриқчиси, “Ёмонининг бир қилиғи”да Қароқчи, “Заҳарли томчилар”да Салим, “Стандарт куёв” да Шоир йигит, “Бремен созандалари”да Қароқчи, “Падаркуш”да Тангриқул ва Хайрулло, “Ғаройиб томоша”да Сантехник, “Қор ёғмайдиган мамлакат”да Мунажжим, “Меҳрибонлар”да Бўри, “Бола йўлбарс”да Боғ директори, “Фирибгар”да Шариф, “Тўй”да Йигит, “Хонума хоним”да Микич Катрянц, “Тузоқ”да Дайди рассом, “Ғаройиб карнавал”да Қароқчи, “Сирли бошоқ”да Юмронқозиқ, “Аёллар машмашаси”да Арлекин, “Инсон ўзингда” Гипнозчи, “Қутича ва жинни бўлиш ҳеч гап эмас”да Милиционер, “Аёл қадри”да Самандар, “Қотил юраги”да Адвокат, “Жонгинам шартингни айт”да Газета мухбири, “Тафаккур”даги Муаллим, “Ниқоб”даги Прокурор каби турли-туман роллари шулар жумласидандир.
Шерзод Каттабобоев юртимиз телевидениесининг “Қалпоқ” ҳажвий кўрсатувида, «Ёшлар» телеканали томонидан суратга олинган Рихсивой Мирзараҳимов ҳамда Ўзбекистон халқ артисти – Хусан Шариповнинг “Жиблажибон” ҳажвий сериалида Қўзивой Қўчқарович, режиссёр Шавкат Жунайдуллаев томонидан суратга олинган “Одамлар орасида” сериалида уста йигит, «Ўзбекистон» телеканали буюртмасига асосан режиссёр Рихсивой Мирзараҳимов томонидан суратга олинган “Тазарру” сериалида дўкончи Рустам, Сирдарё телевидениеси буюртмасига асосан суратга олинган одам савдосига қарши “Нафс қуллари” видеофильмида бош қаҳрамон Рустам, “Кўз қорачиғидаги жавоб” видеофильмида бош роль - Шерзод каби бир қатор ранг-баранг роллар ижро этиш билан бирга вилоят бўйлаб ўтказилаётган турли тадбирларда ҳам бир қатор тарихий ҳамда замондош қаҳрамон шахслар қиёфаларида томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.