Зилола Каримовага табрик
Истеъдодли актриса, хонанда ва созанда – Зилола Каримовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Зилолага зилол сувдек тиниқ ва шаффоф ҳаёт, филнинг суягидек мустаҳкам соғлик, Ҳимолай тоғидек баланд мартаба, Бойсун чиноридек узоқ умр тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Зилола Каримова 1976 йилнинг 11 февраль куни Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон туманида туғилган. 1996–2000 йиллар Тошкент давлат Санъат институтининг «Драма ва кино» факультетида таҳсил олган. Иш фаолиятини курс раҳбари, Ўзбекистон санъат арбоби – Олимжон Салимовнинг тавсиясига кўра Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида бошлаган.
Кинода 2000 йил режиссёр Баҳодир Назаровнинг "Чиройли ва хунук одамлар" фильмида Шарофат ролини ўйнаган.
Театрда Абдулла Авлонийнинг "Адвокатлик осонми?" асари асосида ишланган спектакльда Меҳри тимсолини гавдалантирган.
1996–2002 йиллар Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида актриса, 2015–2025 йиллар Бектемир туманидаги Маданият марказида тўгараклар бўйича мутахассис вазифасида ишлаган.
Айни вақтда турли ҳажвий кўрсатувларда турфа ролларни ижро этиб келмоқда.